Skip to main content
Yangiliklar

Коронавирус туфайли қолдирилган мусобақалар ҳақида

By 18.03.2020March 25th, 2020No Comments

Шу йилнинг 24-26 март кунлари Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилиши керак эди. Унда 2003-2005 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар иштирок этишлари кўзда тутилган эди. Бироқ коронавирус сабабли Ўзбекистондаги барча спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди.

Бундан ташқари 10-11 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё қитъасидаги лицензион мусобақа бўлиб ўтиши керак эди. Мазкур мусобақа 6-7 июнга қолдирилди.

3-6 март кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида Таэквондо бўйича XIV Осиё чемпионати бўлиб ўтиши керак эди. Мусобақа короновирус туфайли 13-15 май кунларига қолдирилган.