Skip to main content
Yangiliklar

Карантин даври – шахснинг ҳар жиҳатдан юксалиши учун имкониятдир

By 31.03.2020No Comments

Ҳозирги кунда дунёда юз бераётган воқеалар барча соҳага таъсир кўрсатмай қолмаяпти. Жумладан, спорт соҳасида ҳам COVID-19 вируси тўсқинлик қилмоқда. Спортчиларимиз ва тренерлар масофавий машғулотларни ўтказишаётган бўлса, спорт ҳакамлари эса ижтимоий тармоқлар орқали бир бирлари билан фикр алмашишмоқда. Мамлакатимизда ҳакамлик даражаси юқори бўлган юртдошларимиз ҳам анчагина. Шулардан бири FIE xalqaro sudyasi ҳамда FFU bosh hakami Aida Xasanova шундай дейди – карантин даври даври баъзи одамлар учун тушкунликка сабаб бўлиши мумкин ва аксинча шахсий ҳамда профессионал ўсиш ва ютуққа мойил бўлганлар учун бу давр ривожланишнинг яна бир имкониятидир. Республикамиздаги қиличбозлик ҳакамлари бу вақтдан назарий билимларини ошириш учун фойдаланмоқдалар.

Биз ҳамкасблар билан ижтимоий тармоқлар (Телеграм)да маълумот алмашиш, муайян масалаларни муҳокама қилиш ва мулоқот қилиш учун фойдаланяпмиз. Шу йили ёзда халқаро семинарни ўтказишни режалаштирган эдик, мазкур семинар халқаро литсензияга номзодларни янада яхшироқ тайёргарлик кўриш имкониятини беради.

Умид қиламанки, бу синовли даврдан барчамиз биргаликда оиламиз даврасида енгиб ўтамиз. Бўш вақт бўлиши билан китоблар ўқисак ўтказган ҳар бир дақиқамизга ачинмаймиз.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати