Skip to main content
Yangiliklar

2021 йил дзюдо бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган ЖЧ ўтказилиш вақти ўзгарадими?

By 28.03.2020No Comments

Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб туради.

Дзюдо федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, жаноб Визер кеча “Твиттер”даги саҳифасида дзюдо мухлисларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берди. Эътиборингизга улар орасида қизиқарли бўлган баъзи савол-жавобларни ҳавола қиламиз.

– Жаноб Визер, Олимпия ўйинлари 2021 йилга кечиктирилди. Бу 2021 йил Ўзбекистонда ўтиши керак бўлган жаҳон чемпионатини 2020 йилга кўчириши мумкинми? Айтмоқчиманки, 2020 йил октябрдаги Тошкент Гран-приси ЖЧга айланиб кетиши эҳтимоли борми?

– Ҳозир биз учун мутлақо янги вазият. Албатта, вазият изига тушгач, Олимпия саралаш мусобақалари ва бошқа турнирлар тақвимини қайтадан кўриб чиқамиз.

– Дзюдода Токио-2021 учун саралаш тизими қандай бўлади энди?

– Тез орада Халқаро Олимпия қўмитаси бизга янги йўриқнома беради. COVID-19 пандемиясига барҳам берилгач, биз ҳам янги стратегия ва тақвим ишлаб чиқамиз.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати