Хабарингиз бор, Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича анъанавий ?? “Туркиш Опен” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалига эга чиқишди. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати турнирда барча рақибаларини мағлуб этиб чемпион бўлган Светлана Осипованинг фикрлари билан қизиқди.
“2020 йилдаги дастлабки қадам ташланди. Бу йилги илк мусобақада олтин медаль қўлга киритганимдан хурсандман. Чемпион бўлганимга қарамай хатоларим устида ишлайман ва керакли хулосалар чиқараман. Кейинги, бунданда муҳимроқ мусобақаларга тайёргарлик бугундан бошланади. Барча жамоадошларимга, мураббийлар ва ассоциация раҳбариятига миннатдорчилик билдираман”, – дейди “Turkish Open-2020” чемпиони Светлана Осипова.