Skip to main content
Yangiliklar

Фужайра Опен”. Иккинчи кунда 4та олтин медаль қўлга киритилди!

By 01.02.2020February 22nd, 2020No Comments

Фужайра амирлигида таэквондо бўйича анъанавий “Фужайра Опен” мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунги баҳсларида кадетлар ва ўсмирлар тоифасида ўзбекистонлик спортчилар жами 11та медаль қўлга киритишгани ҳақида хабар берган эди. Бугун иккинчи кунги баҳсларда болалар ва кадетлар даянга чиқишди. Унда ўзбекистонлик таэквондочилар 4та олтин ва 1та бронза медалларига эга чиқишди.

“Фужайра Опен-2020”. Иккинчи кун совриндорлари:
Олтин медаль – Темурбек Икромов (Торнадо)
Олтин медаль – Жавоҳир Акрамов (Торнадо)
Олтин медаль – Камронбек Мансуров (Dombrabod Team)
Олтин медаль – Ҳусниддин Зуҳриддинов (Dombrabod Team)
Бронза медаль – Собиржон Кикинадзе (Торнадо)

Эслатиб ўтамиз, эртага, 2 февраль куни катталар тофасидаги баҳслар бўлиб ўтади.