Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) президенти спортимиз раҳбарлари билан учрашди.

By 10.01.2020February 21st, 2020No Comments

Кеча, 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице президенти ва Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, МОҚ президенти маслаҳатчилари Искандар Шодиев ҳамда Шерзод Асатуллаев Лозанна шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) президенти Чунвон Чой билан учрашишди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда таэквондонинг тараққиёти йўлидаги ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбатлашишди. Суҳбат давомида нуфузли раҳбар кейинги пайтларда Таэквондонинг Ўзбекистонда кенг оммалашиб бораётганлигини эътироф этган ҳолда, келажакда катта лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилди.