Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз ?? “Туркиш Опен” мусобақасида иштирок этишади.

By 12.01.2020February 21st, 2020No Comments

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси учун навбатдаги халқаро мусобақа БАА мамлакатида ташкил этиладиган ?? “Фужайра Опен” бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Февраль ойи бошида бир қатор таэквондочиларимиз “Туркиш Опен” халқаро мусобақасида ҳам қатнашишади.

“Туркиш Опен” 2014 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Мусобақа 3-5 февраль кунлари оралиғида бўлиб ўтади. ?? “Туркиш Опен”да катталар, ўсмирлар ҳамда кадетлар тоифасида мусобақалар ўтказилади.

Маълумот учун, ?? Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2019 йиллар давомида ?? “Туркиш Опен” мусобақасида жами 14та олтин ?, 7та кумуш ? ва 10та бронза ?, жами 31та медални ? қўлга киритган.