Skip to main content
Yangiliklar

Шуҳрат Салаев: “Таэквондога отам туфайли келганман”

By 28.01.2020February 21st, 2020No Comments

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шуҳрат Салаев “Фужайра Опен”да иштирок этади. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати Салаев билан кичик интервью уюштирди.

– Таэквондо билан неча ёшдан шуғулланишни бошлагансиз?
– 12 ёшдан буён таэквондо билан шуғулланиб келаяпман. Ушбу спортга отам олиб келганлар. Биринчи мураббийим Авазбек Абдуғаниев.

– Якунланган йиғин ҳақида нима дея оласиз?
– Январь ойида Янгиободда 20 кунлик йиғин ўтказдик. Тоғда ўтган йиғинда жисмоний тайёргарликка урғу берилди. Ушбу йиғин орқали хорижий мусобақаларга тайёргарлик кўрдик.

– Таэквондодаги энг олий орзуингиз нима?
– Албатта Олимпиадага йўлланма олиш ва унда чемпион бўлиш.

– 2017 йилда “Фужайра Опен”да фаолиятингиздаги биринчи медални қўлга киритгансиз…
– Ҳа, ўшанда кумуш медалига эга чиққандим ва мураббийларим ишончини оқлаганим учун хурсанд бўлганман. Бу сафар олтин медални қўлга киритишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.