Skip to main content
Yangiliklar

Расман: Никита Рафалович – Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди!

By 04.01.2020February 21st, 2020No Comments

2020 йилининг илк кунлари хушхабар билан бошланди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоси Никита Рафаловичнинг номи -80 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Олимпиадасига йўлланма олган таэквондочилар қаторида келтириб ўтилди.

Ҳамюртимиз -80 килограмм вазн тоифасида якуний жадвалнинг тўртинчи поғонасидан жой олган. Рафалович 2 йил давомида ўтган баҳслар мобайнида 306.89 балл тўплашга муваффақ бўлди. Таэквондо бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларнинг рейтинг жадвали:

-80 кг. вазн тоифаси:

1. Максим Храмцов (Россия) – 558.95
2. Милад Беиги (Озарбайжон) – 445.22
3. Чек Сиссе (Кот д`Ивуар) – 355.57
4. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 306.89
5. Рауль Гарсия (Испания) – 286.06
6. Тони Канает (Хорватия) – 283.69