Skip to main content
Yangiliklar

Moscow Grand-Prix Final”. Турсунқуловада аламли мағлубият.

By 06.12.2019February 21st, 2020No Comments

Россияда таэквондо бўйича “Moscow Grand-Prix Final” мусобақаси старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова иштирок этмоқда.

Нигора Турсунқулова 1/8 финалда хорватиялик Матеа Йелич билан тўқнаш келди. Учта раунд давомида катта устунлик ҳамюртимиз томонида бўлди. Баҳс тугашига 20 сония қолганида Турсунқулова 8:5 ҳисобида олдинда эди. Афсуски сўнгги сонияларда хорватиялик спортчи ғалабани ўз томонига оғдириб олди – 10:8.