Skip to main content
Yangiliklar

Moscow Grand-Prix Final”да иштирок этган таэквондочиларимиз Тошкентга қайтиб келишди.

By 08.12.2019February 21st, 2020No Comments

6-7 декабрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида “Moscow Grand-Prix Final” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда икки нафар ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова иштирок этганидан хабарингиз бор. Қувонарлиси Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович ушбу мусобақада бронза медалини қўлга киритди.

Бугун спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.