Skip to main content
Yangiliklar

“Катта Дубулға”. Нигора Турсунқулова ярим финал остонасида тўхтади.

By 18.12.2019February 21st, 2020No Comments

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо бўйича нуфузли “Катта Дубулға” турнири бошланди.

Мусобақада -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигора Турсунқулова чорак финалда хорватиялик Матеа Еличга қарши жанг қилди. Афсуски дастлабки раундда ғолиб бўлган Нигора якунда аламли тарзда мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Турсунқулова 1/8 финалда хитойлик Хуименг Донгни мағлуб этган эди.