Skip to main content
Yangiliklar

Катта дубулға мусобақаси саралаши якунланди.

By 03.11.2019February 21st, 2020No Comments

1-3 ноябрь кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида Катта дубулға мусобақасининг II очиқ саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида уч нафар спортчимиз иштирок этиши лозим эди. Аммо ҳамюртимиз Никита Рафалович жароҳати туфайли даянга чиқа олмади.

+67 кг вазн тоифасида Светлана Осипова ҳамда -87 кг вазнда Шуҳрат Салаев чорак финалга қадар етиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Нигора Турсунқулова бронза медалини қўлга киритди ва Катта дубулға мусобақаси финал босқичига йўлланмага эга чиққан эди. Энди Турсунқулова 18-20 декабрь кунлари Уси шаҳрида бўлиб ўтадиган Катта дубулға мусобақасида иштирок этади.