Хитойнинг Уси шаҳрида Катта дубулға мусобақасининг II очиқ саралаш баҳслари давом этмоқда. Эртага мусобақанинг иккинчи кунида яна беш нафар спортчимиз иштирок этади.
-67 кг вазн тоифасида Феруза Содиқова 1/16 финалда хитойлик Ву Синсинга қарши даянга чиқади. Шу вазнда бошқа бир ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова эса мусобақани 1/8 финалдан бошлайди. Ушбу босқичда Турсунқулова Шан Юнюн (Хитой) – Кимла Ҳемати (Эрон) жанги ғолибаси билан тўқнаш келади.
-68 кг вазн тоифасида бир йўла уч нафар ҳамюртимиз иштирок этади. Улуғбек Рашитов 1/32 финалда хитойлик Лиу Жинсин билан жанг қилади. Жасурбек Жайсунов 1/16 финалда Хонг Синсин (Хитой) – Сун Хиан (Хитой) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Ниёз Пўлатов эса 1/16 финалда Ким Йонг (Жанубий Корея) – Шетти Шивам (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолибига қарши даянга чиқади.