
4-5 октябрь кунлари Таэквондо ассоциациясининг машғулотлар залида хорижий мутахассилар Ким Жун Юнг ва Баэк Мун Жонг томонидан Тошкент шаҳар, вилоятлар мураббийлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ушбу семинар ўзбекистонлик мураббийларнинг малакасини ошириш, уларни таэквондо спорт туридаги сўнгги ўзгаришлар, янги тактик-техник ҳаракатлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилди.
Дастлабки кунда назарий, иккинчи кунда эса амалий машғулотлар бўлиб ўтди.