Skip to main content
Yangiliklar

Светлана Осипова: “Ўзбекистон терма жамоаси ва ассоциация раҳбариятига миннатдорчилик билдираман

By 28.10.2019February 21st, 2020No Comments

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қатнашиб, олтин медални қўлга киритган Светлана Осипова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

“Бутунжаҳон армия ўйинлари бизнинг терма жамоа учун омадли ўтди. Бизнинг таэквондочилар бу мусобақада биринчи ўринни олишганини эшитиб жуда хурсанд бўлдик. Бундан ташқари энг яхши мураббий сифатида бизнинг мураббий тан олингани Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига ёқимли хушхабар бўлди деб ўйлайман. Ушбу натижалар қўлга киритилишида Ўзбекистон терма жамоаси ва ассоциация раҳбариятига миннатдорчилик билдираман”, – дейди Бутунжаҳон армия ўйинлари чемпиони Светлана Осипова.