Skip to main content
Yangiliklar

София Гран-приси. Турсунқулова чорак финалда!

By 19.10.2019February 20th, 2020No Comments

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Нигора Турсунқулова нимчорак финалда хорватиялик Матея Йеличга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 18:8 ҳисобида ғалабага эришди. Чорак финалда Нигора британиялик Лорен Уильямс билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз бундан олдин 1/16 финалда грециялик Атанасия Митсопулуни 14:9 ҳисобида мағлуб этганди.