18-20 октябрь кунлари Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-приси бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор.
Эртага Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Чарос Қаюмова жангларни бошлайди.
Бугун дастлабки кунги баҳсларга қуръа ташланди. Унга кўра Қаюмова 1/16 финалда россиялик Татьяна Кудашовага қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда Раҳелаҳ Асемани (Бельгия) – Жоана Кунья (Португалия) учрашуви ғолибаси билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, Софиядаги Гран-прида Дмитрий Шокин, Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ва Мадинабону Маннопова ҳам иштирок этишади.