Skip to main content
Yangiliklar

София Гран-приси. Чарос Қаюмова биринчи босқичда имкониятни бой бериб қўйди

By 18.10.2019February 20th, 2020No Comments

Бугун Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-приси старт олди.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор. Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Чарос Қаюмова даянга чиқди.

Қаюмова 1/16 финалда россиялик Татьяна Кудашовага қарши жанг қилди. Чарос баҳсда рақибасига яхшигина қаршилик кўрсатди, аммо якунда омад россиялик спортчига кулиб боқди ва ҳамюртимиз 20:33 ҳисобида ютқазиб қўйди. Таъкидлаш лозимки, россиялик таэквондочи ушбу мусобақада 4-рақамда сараланган, ҳамюртимиз эса фаолиятида илк бор Жаҳон Гран-присида қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Софиядаги Гран-прида Дмитрий Шокин, Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ва Мадинабону Маннопова ҳам иштирок этишади.