28-29 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида “Russia Open” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.
15 нафар таэквондочимиз қатнашган мусобақада вакилларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритишганди.
Бугун Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида терма жамоа мураббийлари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда “Russia Open”даги спортчиларимизнинг иштироки таҳлил қилинди, камчиликлар аниқланди. Бугун Ҳумсонда бошланадиган йиғин вақтида мазкур камчиликларни бартараф этиш борасида келишиб олинди.