Skip to main content
Yangiliklar

Russia Open”да қатнашган таэквондочиларимиз муносиб кутиб олинди.

By 01.10.2019February 20th, 2020No Comments

28-29 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида “Russia Open” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Вакилларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди.

Кеча тунда спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

“Russia Open-2019” совриндорлари:
?-62 кг: Феруза Содиқова
?-67 кг: Нигора Турсунқулова
?+73 кг: Светлана Осипова
?-68 кг: Жасурбек Жайсунов
?-80 кг: Никита Рафалович
?-53 кг: Чарос Қаюмова
?-57 кг: Озода Собиржонова
?-49 кг: Мадинабону Маннопова