Skip to main content
Yangiliklar

Олти нафар таэквондочимиз Болгариядаги Гран-прида иштирок этади.

By 10.10.2019February 20th, 2020No Comments

18-20 октябрь кунлари Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 Жаҳон Гран-приси бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этади. Бу гран-при орқали Токио олимпиадаси учун қимматли бўлган рейтинг очколарни ишлаб олиш имконияти мавжуд.

София-2019 гран-присида иштирок этадиган спортчиларимиз:
-80 кг Никита Рафалович??
+87 кг Дмитрий Шокин??
-49 кг Мадинабону Маннопова??
-53 кг Чарос Қаюмова??
-67 кг Нигора Турсунқулова??
+67 кг Светлана Осипова ??

София-2019 гран-присида ким қанча рейтинг очко ишлаб олади:
1-ўрин – 40?
2-ўрин – 24?
3-ўрин – 14,4?
5-ўрин – 8,64?
9-ўрин – 6,05?
17-ўрин – 4,23?