18-27 октябрь кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Дунёнинг 136дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар 27та спорт тури бўйича кураш олиб боришди.
Бугун спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
Ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақада 8та олтин, 7та кумуш ва 5та бронза медалига эга чиқишди ҳамда умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллашди.
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси эса бу мусобақада 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза жами 10та медални қўлга киритиб, таэквондо мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.