Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Навбатдаги олтин медаль! Чарос Қаюмова – чемпион.

By 19.10.2019February 20th, 2020No Comments

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

-53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалда германиялик Надья Нутхафт Рохана устидан 29:15 ҳисобида ғалабага эришиб олтин медални қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз, Чарос 1/8 финалда мисрлик Марам Изатни, чорак финалда сербиялик Тияна Богдановични, ярим финалда бразилиялик Леонор Саравияни мағлуб этганди.