49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадинабону Маннопова Бутунжаҳон армия ўйинларида олтин медални қўлга киритди! Финалда мисрлик Абделсалам Нур мағлуб этилди ва ҳамюртимиз мусобақада чемпионликни қўлга киритди.
Маълумот учун, Маннопова чорак финалда хитойлик Заойи Лини (9:7), ярим финалда эса германиялик Эла Айдинни (11:9) мағлубиятга учратиб финалга чиққанди.