Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.
-62 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруза Содиқова доминиканлик Андухар Женесисни 46:7 ҳисобида таслим қилди ва бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, Содиқова ва мусобақани чорак финалда россиялик Юли Турутина устидан ғалаба билан бошлади. Ярим финалда эса хитойлик Жие Сонгга ютқазиб қўйганди.