Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Энг яхши мураббий Ўзбекистондан.

By 27.10.2019February 21st, 2020No Comments

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган VII Бутунжаҳон армия ўйинларида таэквондо мусобақалари бугун якунига етди.

Ушбу армия ўйинларига таэквондочиларимиз Павел Хан ва Максим Рафалович бошчилигида иштирок этишди. Ташкилотчилар таэквондо спорт турида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Павел Ханни энг яхши мураббий деб топишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада 16 нафар таэквондочи билан қатнашиб, 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза жами 10та медални қўлга киритиб, таэквондо мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.