Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Бугуннинг ўзида учинчи финал! Сардор Тоиров ҳам финалда!

By 24.10.2019February 20th, 2020No Comments

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда. Бугун Улуғбек Рашитов (https://t.me/uzbtaekwondowt/1249) ва Светлана Осипова (https://t.me/uzbtaekwondowt/1250) финалга чиққани ҳақида хабар бергандик.

-68 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Сардор Тоиров мусобақани 1/16 финалдан бошлади. Бу босқичда у уругвайлик Федерико Гонсалес Гомезни таслим қилди – 21:4. Навбатдаги босқичда кениялик Эдкин Кипту 38:4 ҳисобида мағлуб этилди. Чорак финалда Тоировга россиялик Вячеслав Минин рақиблик қилди. Бу сафар ҳам Сардор ғалабага эришди – 8:3.

Ярим финалда болгариялик Владимир Далаклиевга қарши баҳс кескин ўтди ва 26:23 ҳисобида Тоировнинг ғалабаси билан тугади.

Энди олтин медаль учун баҳсда Сардор Тоиров бразилиялик Эдивал Маркесга қарши жанг қилади. Бу баҳс Тошкент вақти билан соат 13:45да бошланади.