Skip to main content
Yangiliklar

Япониядаги Гран-прида қатнашган таэквондочилар муносиб кутиб олинди.

By 17.09.2019February 20th, 2020No Comments

Шу йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Япониянинг Чиба шаҳрида Жаҳон Гран-приси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этди.

Светлана Осипова (+67) ва Нигора Турсунқулова (-67) бронза ?медалларига эга чиқишган бўлса, Никита Рафалович чорак финалга қадар етиб борган эди.

Кеча спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.