Skip to main content
Yangiliklar

Russia Open”. Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам 4та медаль қўлга киритдик.

By 29.09.2019February 20th, 2020No Comments

Москва шаҳрида таэквондо бўйича “Russia Open” турнири бўлиб ўтди. Бугун мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик 8 нафар таэквондочи даянга чиқди.

Улардан тўрт нафари якунда шоҳсупага кўтарилди. Никита Рафалович барча рақибларни мағлуб этиб олтин медални қўлга киритди. Озода Собиржонова ҳамда Чарос Қаюмова кумуш, Мадинабону Маннопова эса бронза медалига эга чиқди.

?-80 кг: Никита Рафалович
?-53 кг: Чарос Қаюмова
?-57 кг: Озода Собиржонова
?-49 кг: Мадинабону Маннопова

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида 4 нафар таэквондочимиз Жасурбек Жайсунов, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ҳамда Феруза Содиқова ?олтин медалларни қўлга киритишганди.