Skip to main content
Yangiliklar

Russia Open”. Мусобақанинг дастлабки куни таэквондочиларимиз учун муваффақиятли келди: ??Ўзбекистонда 4та олтин

By 29.09.2019February 20th, 2020No Comments

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча Москва шаҳрида таэквондо бўйича “Russia Open” турнири старт олди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, мазкур турнирнинг дастлабки куни ҳамюртларимиз учун омадли келди. Беллашувларда иштирок этган 4 нафар спортчимиз ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди:

?-62 кг: Феруза Содиқова
?-67 кг: Нигора Турсунқулова
?+73 кг: Светлана Осипова
?-68 кг: Жасурбек Жайсунов

Бугун турнир доирасида яна бир қатор спортчиларимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган.