Skip to main content
Yangiliklar

иба Гран-приси. Эртага Светлана Осипова бошлайди.

By 12.09.2019February 20th, 2020No Comments

13-15 сентябрь кунлари Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 гран-приси бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этади. Спортчиларимиз Чибадаги “Candeo hotel” меҳмонхонасига жойлашишди.

Эртага Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни бошлайди.

Бугун дастлабки кунги баҳсларга қуръа ташланди. Унга кўра Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацга қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда Маристелла Смиралья (Италия) – Брисеида Акоста (Мексика) учрашуви ғолибаси билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.