Skip to main content
Yangiliklar

Чиба Гран-приси. Турсунқулова чорак финалга чиқди!

By 14.09.2019February 20th, 2020No Comments

Бугун Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-присининг иккинчи куни старт олди.

Мусобақанинг иккичи кунида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова жангларни ўтказмоқда.

Турсунқулова нимчорак финалда кореялик Ким Жан Ди билан тўқнаш келди. Дастлабки икки раундда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги раундда эса Нигора бир очко қўлга киритди ва чорак финалга йўлланмага эга чиқди. Энди Турсунқулова ярим финалга чиқиш учун британиялик Лорен Уильямсга қарши жанг қилади.

Бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда коста-рикалик Кэтрин Альварадони 4:1 ҳисобида мағлуб этганэди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Светлана Осипова бронза медалига эга чиқди, Никита Рафалович эса 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этади.