Skip to main content
Yangiliklar

Чиба Гран-приси. Турсунқулова – бронза медаль соҳибаси!

By 14.09.2019February 20th, 2020No Comments

Бугун Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-присининг иккинчи куни давом этмоқда.

Мусобақанинг иккичи кунида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова жангларни ўтказди.

Турсунқулова ярим финалда франциялик Магда Вит-Эненга қарши даянга чиқди. Ҳамюртимиз 3:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ 3-раунднинг сўнгги сонияларида рақиб ҳисобни тенглаштирди. Тўртинчи раунд тугашига 3 сония қолганида франциялик таэквондочи 1 очко олди ва финалга чиқди. Шу тариқа Нигора Турсунқулова Чибадаги Жаҳон Гран-присида бронза медалига эга чиқди.

Бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда коста-рикалик Кэтрин Альварадони (4:1), 1/8 финалда кореялик Ким Жан Дини (1:0), чорак финалда британиялик Лорен Уильямсни (17:8) мағлуб этган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Светлана Осипова ҳам бронза медалини қўлга киритган эди, Никита Рафалович эса 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этади.