Skip to main content
Yangiliklar

Чиба Гран-приси. Светлана Осипова чорак финалда! Рақиб Олимпиада чемпиони!

By 13.09.2019February 20th, 2020No Comments

Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни бошлади.

Осипова 1/8 финалда мексикалик Брисеида Акостага қарши жанг қилди ва 20:6 ҳисобида ғалабага эришди. Энди ўзбекистонлик таэквондочи чорак финалда 2012 йил Лондонда ўтган Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган сербиялик Милица Мандичга қарши даянга чиқади. Мандич бугунги кунда Олимпиада рейтингида 6-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.