Skip to main content
Yangiliklar

Чиба Гран-приси. Светлана Осипова – бронза медали соҳиби!

By 13.09.2019February 20th, 2020No Comments

Бугун Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-приси старт олди.

Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни ўтказди.

Осипова ярим финалда 2016 йилги Олимпиада чемпиони хитойлик Зенг Шуйинга қарши даянга чиқди. Афсуски бу жангда хитойлик таэквондочи 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб финалга чиқди. Шу тариқа Светлана Осипова Чибадаги Гран-прида бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун, Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацни (4:0), 1/8 финалда мексикалик Брисеида Акостани (20:6), чоракфиналда 2012 йил Лондонда ўтган Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган сербиялик Милица Мандични (5:4) мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.