Skip to main content
Yangiliklar

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик авжида

By 04.08.2019February 17th, 2020No Comments

??7-10 август кунлари Тошкент шаҳрида таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

??Айни пайтда Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган “Универсал” спорт мажмуасида тайёргарлик авжида.
Мусобақа ташкилотчилари бўлажак мусобақа юқори савияда ўтиши учун тиним билмай иш олиб боришмоқда. Хатто майда деталларга ҳам эътибор қилинмоқда.

??Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада сайёрамизнинг 67та мамлакатидан келган 850дан ортиқ спортчи ҳамда мураббий қатнашади.

??Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда, 20 нафар спортчи билан, иштирок этади.