Skip to main content
Yangiliklar

Жаҳон чемпионати олдидан.

By 04.08.2019February 17th, 2020No Comments

??Жаҳон чемпионати олдидан. Меҳмон таэквондочилар Тошкентда дастлабки машғулотни ўтказишди

??7 август куни Тошкент шаҳрида таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади.

??Ушбу мусобақада иштирок этувчи деярли барча мамлакат вакиллари пойтахтимизга етиб келишди.

??Бугун, 4 август кунидан бошлаб меҳмон давлат таэквондочилари “Универсал” спорт мажмуасида ўз машғулотларини ўтказишни бошлашди.

??Жумладан, бугун Қатар, Мексика, Марокаш, Покистон, Таиланд, Польша, Тунис, Эрон, Австралия, Исроил, Миср ва АҚШдан келган таэквондочилар Тошкентдаги биринчи машғулотларини ўтказишди.

??5 ва 6 август кунлари ҳам “Универсал” спорт мажмуасида Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таэквондочилар машғулот олиб боришади.

??Эслатиб ўтамиз, ҳисоб бўйича IV кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дунёнинг 67та мамлакатидан келган 850дан ортиқ спортчи ҳамда мураббий иштирок этади.