Yangiliklar

Жаҳон чемпионати. Муҳаммадамин Алиев кучли саккизталикда.

By 08.08.2019 No Comments

3️⃣3️⃣ кг вазн тоифасида 🇺🇿ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев нимчорак финалда 🇵🇭филиппинлик Хулио Мигель Сапатага қарши жанг қилди. Жангнинг биринчи раундидан устунликни ўз қўлига олган ўзбекистонлик таэквондочи якунда 23:3 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга йўлланма олди!

Энди ҳамюртимиз чорак финалда 🇸🇪швециялик Адеми Блеронга қарши даянга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Алиев 1/16 финалда 🇬🇧британиялик Оуен Блантни 23:2 ҳисобида мағлуб этган эди.