Yangiliklar

Япониядаги гран-прида Улуғбек Рашитов ҳам қатнашади.

By 29.08.2019 No Comments

13-15 сентябрь кунлари Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 гран-приси бўлиб ўтиши ва унда уч нафар ўзбекистонлик таэквондочи иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Мусобақа ташкилотчилари ҳамюртимиз Улуғбек Рашитовга ҳам таклифнома юборишган. Шу тариқа Чибадаги гран-прида юртимиздан 4 нафар таэквондочи қатнашади.

Маълумот учун, Рашитов шу йилнинг июль ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги 10-Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.

???Чиба-2019 гран-присида иштирок этадиган спортчиларимиз:
-80 кг Никита Рафалович??
-67 кг Нигора Турсунқулова??
+67 кг Светлана Осипова ??
-58 кг Улуғбек Рашитов ??