Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Ўзбекистонга етиб келди

By 06.08.2019February 17th, 2020No Comments

Хабарингиз бор, эртага Тошкент шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида ?жаҳон чемпионати старт олади.

Мусобақада жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан 850 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу жаҳон чемпионати муносабати билан юртимизга ер юзининг турли нуқталаридан спортчилар етиб келишган.

Улар қаторида бугун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой бошчилигидаги делегация юртимизга етиб келди. Мартабали меҳмонлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро ✈️ аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Шу ернинг ўзида меҳмон ОАВ ходимлари билан мулоқот қилар экан, Тошкент мазкур Жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун энг муносиб номзод шаҳарлардан бири эканлигини таъкидлади.

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти, ?? оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати эртага соат 09:00 да Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида старт олади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса соат 17:00 да бошланиши кўзда тутилган.