Тошкентда ўтаётган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -33 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Муҳаммадамин Алиев бронза медалига эга чиқди. Муҳаммадамин 2006 йил 23 март куни Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Таэквондо спорт тури билан 4 ёшида шуғулланишни бошлаган. Биринчи мураббийи Собир Назаралиев. Ўзбекистон чемпиони, йили 2019 йилнинг февраль ойида “Фужайра опен” халқаро мусобақаси ғолибига айланган. Кадетлар ўртасидаги IV Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби. Севимли зарба услуби ан-чаги. Таэквондодан ташқари сузиш спорт турига қизиқади. Хоббиси спорт билан шуғулланиш.