Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз Жаҳон чемпионатидан олдин фотосессияда иштирок этишди

By 06.08.2019February 17th, 2020No Comments

Эртага, 7 август куни Тошкент шаҳрида кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади.

Куни кеча ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик таэквондочилар фотосессияда  иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 20 нафар таэквондочи иштирок этади. ?? Терма жамоамиз мураббийлар Собир Назаралиев, Зайлобиддин Назаралиев ва Жасур Бойқўзиев бошчилигида мусобақада қатнашишади.

Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати