Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочилар боксчилар билан биргаликда Янгиобод базасида йиғин ўтказишмоқда

By 04.08.2019February 17th, 2020No Comments

Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Таъкидлаш лозимки, ушбу базада таэквондочилар билан биргаликда ўзбек бокс юлдузлари Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов ва Маҳмуд Ғоипов ҳам машғулот ўтказмоқда.

Мураббийлар Александр Ким ва Максим Рафалович бошчилигидаги 8 нафар таэквондочимиз 29 июлдан 13 августга қадар Янгиобод базасида машғулот ўтказади.

Ушбу йиғинда иштирок этаётган таэквондочилар рўйхати:

Никита Рафалович
Улуғбек Рашитов
Жасур Жайсунов
Шухрат Салаев
Ниёз Пўлатов
Шоҳруҳ Ражабов
Чарос Қаюмова
Мадинабону Маннопова

Мураббийлар
Александр Ким
Максим Рафалович