Жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари вице-чемпиони Дмитрий Шокин айни пайтда Германияда бўлиб турибди.
Таэквондочимиз оёғидаги жароҳатини даволаш мақсадида 19 август куни Бергиш-Гладбах шаҳрида операция столига ётади. Куни кеча 27 ёшли спортчи жарроҳлик амалиётидан олдинги сўнгги текширувдан ўтди.
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси спортчимизнинг тикланиш жараёнини назорат қилиб боради.