Skip to main content
Yangiliklar

Бугун Тошкентда Жаҳон чемпионати бошланади.

By 07.08.2019February 17th, 2020No Comments

7-10 август кунлари Тошкент шаҳрида таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Пойтахтимизда сайёрамизнинг 67та мамлакатидан келган 850дан ортиқ спортчи ҳамда мураббий жам бўлган.

Кеча Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти ??Чунгвон Чой бошчилигидаги делегация юртимизга етиб келди (https://t.me/uzbtaekwondowt/415). Меҳмон мусобақани “Универсал” спорт мажмуасидан кузатиб боради.

??Мусобақанинг биринчи кунида қуйидаги 5 нафар таэквондочимиз даянга чиқади:

Абдулазиз Аҳрамов (-65 кг)
Маҳсуд Маратов (+65 кг)
Шабона Абдувалиева (-29 кг)
Айнур Умирзакова (-33 кг)
Мубина Маъмуржонова (-51 кг)

??Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда, 20 нафар спортчи билан, иштирок этади.