Skip to main content
Yangiliklar

Боксимиз юлдузлари ёш таэквондочиларга омад тилашди

By 30.07.2019February 17th, 2020No Comments

7-10 август кунлари Тошкент шаҳрида кадетлар ўртасидаги ҳисоб бўйича IV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада дунёнинг 67та мамлакатидан келган 850дан ортиқ спортчи ва мураббий иштирок этади.

Бугун мураббий Тўлқин Қиличев бошчилигидаги ўзбек бокс юлдузлари Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ҳамда Маҳмуд Ғоипов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига ташриф буюришди. Уларни Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбари ва ходимларига амалга оширилаётган ишларда омад тилашди. Боксчиларимиз бўлажак Жаҳон чемпионатидан олдин ёш таэквондочиларимизни руҳлантиришди ва омадлар тилаб қолишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда 20 нафар спортчи билан иштирок этади.